Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4059-сонли қарорида тадбиркорлар учун яратилган имтиёзларга бағишланган семинар бўлиб ўтди.