ModernWeb

Sample Sidebar Module

This is a sample module published to the sidebar_top position, using the -sidebar module class suffix. There is also a sidebar_bottom position below the menu.

Sample Sidebar Module

This is a sample module published to the sidebar_bottom position, using the -sidebar module class suffix. There is also a sidebar_top position below the search.
Bosh sahifa
Руйхатдан утиш

top header

 
 
 
 
 

Ma’lumot uchun xisoblagichlarning davlat qiyoslash ko‘rigidan o‘tkazish davriyligi quyidagicha:

Elektr hisoblagichlari 4 yilda bir marta

Maishiy gaz va suv hisoblagichlari 4 yilda bir marta

Sanoat gaz va suv hisoblagichlari 2 yilda bir marta

Toshkent shahri bo‘icha narxlar!

Maishiy gaz hisoblagichlarini qiyoslash narxi – 4 260 so‘m.

Maishiy suv hisoblagichlarini qiyoslash narxi – 5 964 so‘m.

Bir fazali elektr hisoblagichlarni qiyoslash narxi – 25 979 so‘m 40 tiyin.

UNUTMANG: “O‘zstandart” agentligi xodimlari xonadonlarda yurib qiyoslash ishlarini olib bormaydilar!

      Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги 698-сонли “Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори ижросини  таъминлаш юзасидан олиб борилиши зарур бўлган ишлар бўйича “Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасида семинар ўтказилди.

       Семинарда “Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси бўлим бошлиғи Ш.Ахмедов, марказ бўлим бошлиқлари ва ходимлари, “Сурхондарё вилоят газ” таъминоти корхонаси вакиллари, Сурхондарё вилоят “Сувоқава” ДУК вакиллари, “Сурхондарё ХЭТК” вакиллари, “Сурхондарё вилоят МИБ” ходимлар, Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси вакиллари қатнашдилар. 

    photo52197168896415936972019 йил 20 августдаги  698-сонли Қарор билан қуйидаги  регламентлар тасдиқланди:

- Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш  ускуналарини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат  хизматлари кўрсатишнинг  маъмурий регламенти. 

- Юридик ва жисмоний шахсларнинг табиий газни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти.

- Юридик ва жисмоний шахсларнинг ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти.

2019 йил 20 августдаги 698-сонли Қарор билан қуйидаги регламентлар тасдиқланди

photo5219716889641593703Мазкур Регламентлар юридик ва жисмоний  шахсларга (кейинги ўринларда талабгорлар деб аталади) Давлат хизматлари марказлари орқали электр  энергиясини, табиий  газни, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш  (ҳисоблагич) ускуналарини (кейинги ўринларда ҳисобга олиш ускуналари деб аталади) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматларини (кейинги ўринларда давлат хизматлари деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.

Регламент талаблари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электр энергияси ва табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жадал жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 13 ноябрдаги ПҚ-3384-сон қарори асосида ўрнатилган ҳисобга олиш ускуналари, шунингдек, ўлчов комплексларига нисбатан тадбиқ этилмайди.

        Давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали қуйидаги хизматлар кўрсатилади

  • Ҳудудий электр энергиясини, табиий газни, ичимлик ва иссиқ сув таъминот корхоналари – ҳисобга олиш ускуналарини ечиш ва ўрнатишни, ечилган ҳисобга олиш ускуналарини «Ўзстандарт» агентлигининг давлат метрология хизмати органларида қиёслашдан ўтказишга тақдим этиш ишларининг амалга оширилишини таъминлайди;
  • Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлинмалари барча жараёнларда таъминотчи корхоналар билан ҳамкорлик қилади, ҳисобга олиш ускуналарига тамға (пломба) қўйишни амалга оширади;
  • Метрология хизмати ечилган ҳисобга олиш ускуналарини қиёслашдан ўтказиш билан боғлиқ ишларни амалга оширади;
  • Талабгорлар ечилган ҳисобга олиш ускуналарини ўрнатиш ва ечиш учун зарур шароит яратади ва ушбу жараёнда иштирок этади.

SAVOL-JAVOBLAR

savol berish

Savol berish

Mavzuga oid bo'limlar:

 

Xisoblagichlarning davlat qiyoslash ko'rigidan o'tkazish davriyligi qancha?


Batafsil...

MUROJAATLAR STATISTIKASI

SIZNING MULOHAZANGIZ

O‘zingiz uchun zarur ma'lumotni oldingizmi?