ModernWeb

Sample Sidebar Module

This is a sample module published to the sidebar_top position, using the -sidebar module class suffix. There is also a sidebar_bottom position below the menu.

Sample Sidebar Module

This is a sample module published to the sidebar_bottom position, using the -sidebar module class suffix. There is also a sidebar_top position below the search.
Bosh sahifa
Руйхатдан утиш

top header

 
 
 
 
 

Ma’lumot uchun xisoblagichlarning davlat qiyoslash ko‘rigidan o‘tkazish davriyligi quyidagicha:

Elektr hisoblagichlari 4 yilda bir marta

Maishiy gaz va suv hisoblagichlari 4 yilda bir marta

Sanoat gaz va suv hisoblagichlari 2 yilda bir marta

Toshkent shahri bo‘icha narxlar!

Maishiy gaz hisoblagichlarini qiyoslash narxi – 4 260 so‘m.

Maishiy suv hisoblagichlarini qiyoslash narxi – 5 964 so‘m.

Bir fazali elektr hisoblagichlarni qiyoslash narxi – 25 979 so‘m 40 tiyin.

UNUTMANG: “O‘zstandart” agentligi xodimlari xonadonlarda yurib qiyoslash ishlarini olib bormaydilar!

photo 2019 06 26 10 37 19

Кейинги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-хуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди. Аҳолининг хуқуқий онги ва маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йуналтирилган тизимли чоралар кўрилмоқда.

 

2019 йил  25 июнда “Сурхондарё” синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси хамда “Ўзстандарт”  агентлигининг  техник жихатдан тартибга солиш стандартлаштириш,сертификатлаштириш ва метрология сохасидаги қонунчилик талабларига риоя  қилинишини таъминлаш Департаментининг  Сурхондарё вилоятидаги  ходимларининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

 КУН ТАРТИБИ

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида корупцияга            қарши курашиш  тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  2019 йил  27 майдаги  ПФ-5729 сонли Фармони;   

Таклиф қилинганларВилоят Адлия бошқармаси Термиз шаҳар  бўлими мутахассислари Ҳ.Абдураҳмонов,А.Ҳудойбердиев Термиз шаҳар “Мурчбобо”жоме масжити имом ноиби А. Норқобилов. Савдо саноат палатаси  вилоят бўлими етакчи мутахассис Н.Алимов

          Йиғилишни Корхона директори вазифасини вақтинча  бажариб турган Ш.Б. Ахмедов  бошқарди Термиз шаҳар  “Мурчбобо” жоме масжити  имом ноиби  Норқобилов Абдураҳим домла  сўзга чиқдилар, улар сўзларида  исломда халоллик ростгўйлик каби тушунчаларнинг фазилатлари, харом луқма ейишлик иғвогарлик ,тухматнинг жамият учун ўта зарарли иллатлиги, давлат хизматчиларнинг ноҳалоллиги пораҳўрлиги мансабларини сувестеъмол қилишлари жамият тараққиётига салбий таъсири ҳақида гапириб ўтдилар. Маърузадан кейин  Вилоят Адлия бошқармаси  Термиз шаҳар бўлими ходими Ҳ.Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида корупцияга қарши курашиш  тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2019 йил27 майдаги  ПФ-5729 сонли Фармони билан таништирдилар

   Вилоят Адлия бошқармаси  ходими Ҳ.Абдураҳмонов коррупция, порахўрлик, таъмагирлик каби ноконуний ҳатти-харакатларни содир этгандаги жавобгарлик ва уларнинг профилактикаси тўғрисида маъруза қилди.

Маърузачи Ҳозирги замон миллий ва халқаро ҳуқуқида тобора кўп қўлланилаётган атамалардан бири бу коррупциядир. Коррупция албатта бугун пайдо бўлган иллат эмас, у қадимдан буён мавжуд бўлиб келмокда.

photo 2019 06 26 10 37 08

Маълумки, “Коррупция” тушунчаси лотин тилидаги “cорруптио” сўзидан олинган бўлиб, мазмуни “бузиш, сотиб олиш” маъносини беради ва унинг грамматик бир илдизли маъноси, яна “коррозия” сўзи яъни, “чириш” ёки “занглаш” деган мазмунни ҳам беради. Шундан келиб чиқиб, бу сўзни ижтимоий кўриниши ҳокимиятни бузиш, чиритиш орқали сотиб олиш” деган маънони беради. Халқаро ҳуқуқнинг айрим манбаларида хусусан, Коррупция муаммолари бўйича Европа Кенгаши Гуруҳларининг 1-сессияси (1995 йил 22-24 февраль, Страсбург)да “Коррупция”га шундай таъриф берилган.“Коррупция - пора олиш (ўзига оғдириш), давлат ёки хусусий соҳада муайян ваколатга эга бўлган шахс, мансабдор шахснинг ёки хусусий соҳада фаолият юритадиган шахс ёки мустақил агентнинг ўз мансаб вазифасидан ёки шунга ўхшаш муносабатлардан келиб чиқадиган мажбуриятларини бузадиган, шунингдек ўзи ёхуд ўзга шахслар манфаати учун ҳар қандай шаклдаги афзалликларга эга бўлиш мақсадида ифодаланган хатти-ҳаракат”.

Мансабдор ёки мансабдор бўлмаган шахслар томонидан юқорида назарда тутилган хатти-ҳаракатлар содир этилиши оқибатида фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилади.Давлат органларининг ва ўзга ташкилотларнинг мансабдор шахслари ҳамда бошқа ходимлари қонун ҳужжатларига риоя этиши, ўз мансаб ёки хизмат мажбуриятларини беғаразлик билан, холисона, виждонан, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этган ҳолда бажариши ҳамда коррупцияга оид бирор-бир ҳуқуқбузарликни содир этишдан ёки бундай ҳуқуқбузарликларни содир этиш учун шарт-шароитлар яратадиган бошқа ҳар қандай ҳаракатлардан ўзини тийиши шарт.

Порахўрлик- пора олиш,  пора бериш, бу ишда воситачилик қилиш каби мансабдорлик жиноятлари коррупция билан чамбарчас боғлиқ эканини, пора олиш моддий бойлик ва мулкий манфаат эвазига муайян харакатларни бажариш ёки бажармаслик билан тавсифланишини, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг махсус қисмига кўра, у бошқарув тартибига қарши жиноятлар сирасига киришини, хусусан пора олиш ЖКнинг 210-моддасида пора бериш, шу кодекснинг 211-моддасида, пора олиш-беришда воситачилик қилиш  212-моддасида кўрсатилганлигини,  пора олиш деганда мансабдор шахснинг ўз хизмат мавкеидан фойдаланган холда содир этиши лозим ёки мумкин  бўлган муайян харакатни пора бераётган шахсларнинг манфаатини кўзлаб  бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали моддий қимматликларни олиши ёки мулкий наф кўриши тушунилиши, пора олиш жиноятини содир этиш ўта оғир жиноят хисобланиши, маъсул мансабдор шахслар пора олганликлари учун 15 йил муддатгача озодликдан махрум этилишлари мумкинлиги хакида гапирди.

       Маърузачи юқорида баён этилган жиноятларнинг давлат, жамият ҳамда шахс учун зарарли оқибатларини жиноят ва бошқа хуқуқ бузишлардан тийилиш ҳар бир фуқаронинг бурчи ва инсонийлик фазилатлари эканлиги ҳақида гапирди.

                                                       ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида корупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги                  2019 йил 27 майдаги  ПФ-5729 сонли Фармони баёни қарори ижро учун қабул қилинсин.
  2. Маърузачи А.Норқобилов ҳамда Ҳ.Абдураҳмоновларнинг сўзга  чиққан   чиқишларида баён этилган, коррупция, мансаб ваколатларидан ғараз мақсадларда фойдаланиш каби зарарли иллатлар қоралансин.
  3. Ҳар бир ҳодимдан коррупцияга йўл қўймаслиги тўғрисида тилҳат олинсин.
  4. Мазкур баённома маълумот учун “Ўзстандарт” агентлигига тақдим этилсин.

photo 2019 06 26 10 37 13

SAVOL-JAVOBLAR

savol berish

Savol berish

Mavzuga oid bo'limlar:

 

Xisoblagichlarning davlat qiyoslash ko'rigidan o'tkazish davriyligi qancha?


Batafsil...

MUROJAATLAR STATISTIKASI

SIZNING MULOHAZANGIZ

O‘zingiz uchun zarur ma'lumotni oldingizmi?