“Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти томонидан тасдиқланган режа-дастурига асосан навбатдаги сайёр учрашуви Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри, Жарқўрғон ҳамда Термиз туманларида ўтазилди. 

 

Сайёр учрашувларда “Сурхон ипаги”, “Nortexstyle” корхонаси ҳамда “GDF” иссиқхоналари фаолияти билан танишиш асносида, уларнинг фаолиятида стандартлаштириш, сертификатлаштириш ҳамда метрология соҳалари билан боғлиқ таклиф ва мулоҳозалар тингланди.

Учрашувда Ўзбекистон миллий метрология институти директори  А.Даминов, Агентлик матбуот хизмати раҳбари А.Расулов, Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази директори Ф.Ҳамдамов ва стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи Ғ.Каримовлар тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчилар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб бердилар.